Жорий йилнинг 3 декабрь куни Самарқанд шаҳрида Туронбанк тизими ходимлари ўртасида навбатдаги "Туронбанк-Интеллект" ўйини бўлиб ўтди. Ўйинда Навоий ҳамда Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида жойлашган инфратузилмаларда меҳнат қилаётган ходимлар эштирок этишди.
Фото: Туронбанк
Фото: Туронбанк
Bankers.uz жамоаси билан ҳамкорликда ташкиллаштирилаётган мазкур ўйинлар тизим ходимларининг дам олиш кунларини мазмунли ва мароқли ўтказишга ҳисса қўшмоқда.
Фото: Туронбанк
Фото: Туронбанк
Мазкур худудий босқичда 13 та жамоа ўзаро турли хил шартларда беллашишди. Якунда “Соҳибқирон” (Самарқанд) жамоаси биринчи, "интеллект" (Самарқанд) жамоаси иккинчи ва “Сирдарё” (Сирдарё) жамоаси учинчи ўринни қўлга киритишди.
Фото: Туронбанк
Фото: Туронбанк