Биз ҳақимизда

Bankers.uz интернет нашри ўз фаолиятини 2018 йил 11 ноябрь куни Телеграм канали сифатида бошлаган. Мақсадиимиз таҳлилий ахборот бериш.

Нашрнинг тармоқларда саҳифалари, Телеграм платформасида асосий ҳамда тезкор ва қисқа хабарлар беришга ихтисослашган каналлари фаолият юритади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида рўйхатдан ўтган. Интернет-ОАВ сифатида рўйхатдан ўтганлик тўғрисидаги 1341-сонли гувоҳнома 2021 йил 7 январь куни берилган.

Profile Image

Исмоил Тўропов

Бош муҳаррир

1984 йил Тошкент вилоятида туғилган. 2005 йил Тошкент молия институтини тамомлаган. Банк соҳасида 14 йиллик тажрибага эга. Фаолияти давомида тижорат банкининг фаолияти ва унинг самарадорлигини даврий таҳлил қилиб бориш, стратегик режалаштириш, маркетинг ва PR йўналишларига раҳбарлик қилган.

Bankers.uz нашри асосчиси ва бош муҳаррири. Нашр ҳамда унинг лойиҳалари учун умумий раҳбарликни амалга оширади.

Profile Image

Акбарали Омонтурдиев

Лойиҳа менеджери

2001 йил Сурхондарё вилоятида туғилган. 2023 йил Тошкент Давлат университетини тамомлаган. Интернет журналистика ва медиа соҳасидаги иқтисодий журналистика, видео котент йўналишлари бўйича 3 йилдан ортиқ тажрибага эга.

Нашрни стратегик ривожлантириш, турли лойиҳаларни амалга ошириш ва контент масалаларига жавобгар.

Profile Image

Авазбек Топилов

Дизайнер

1999 йил Тошкент вилоятида туғилган. Ўзбекистон Миллий университети талабаси. График дизайн соҳасида 6 йиллик тажрибага эга. Фаолияти давомида 20 дан ортиқ маҳаллий ва хорижий лойиҳаларда ишлаган.

Нашрнинг график маҳсулотларини яратиш ва бошқа шу йўналишдаги маҳсулотлари учун масъул ҳисобланади.

Profile Image

Камола Собирова

Молиявий масалалар бўйича мутахассис

2003 йил Наманган вилоятида туғилган. Тошкент давлат иқтисодиёт университети талабаси.

Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи, шунингдек шартномавий муносабатлар йўналишига масъул ҳисобланади