Ўзбекистонда электрон пуллар тизими яна биттага кўпайди

07.09.2022 07:42

1 064

30 август куни Марказий банк “ExMoney” электрон пуллар тизимини рўйхатдан ўтказди. Марказий банк реестрига киритилган янги электрон пуллар “Ўзбекистон Республикаси Товар-хомашё биржаси” АЖ томонидан чиқарилади.

30 август куни Марказий банк “ExMoney” электрон пуллар тизимини рўйхатдан ўтказди. Бу ҳақда регулятор ўзининг ижтимоий тармоқ саҳифалари орқали маълум қилди.

Марказий банк реестрига киритилган янги электрон пуллар “Ўзбекистон Республикаси Товар-хомашё биржаси” АЖ томонидан чиқарилади. Корхона айни вақтда тўлов ташкилоти лицензиясига ҳам эга.

“ExMoney” электрон пуллар тизими эмитенти сифатида “Трастбанк” ХАБ танланган.

Электрон пуллар реестрида “Oson”, “Click” va “Apelsin” каби жами 15 та электрон пуллар тизимлари мавжуд.

Тўлиқ рўйхат билан ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин.

Теглар:

#Марказий_банк#электрон_пуллар

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган