Туркистонбанкка бошқарув раиси ва унинг ўринбосарлари тайинланди

11.08.2022 12:14

2 080

ХАТБ “Туркистон” Кузатув кенгашининг 2022 йил 30 июндаги 2-сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2022 йил 5 августдаги хатига асосан банкка бошқарув раиси ҳамда бошқарув раиси ўринбосарлари тайинланди.

\"photo_2022-08-11_17-04-16\"

Хусусан, жорий йил апрель ойи бошидан буён банк бошқаруви раиси вазифасини бажарувчи сифатида фаолият олиб бораётган Муҳиддин Мухаммаджанович Жумагалдиев ушбу лавозимга тасдиқланди. ;

Бундан ташқари, 10 августдан эътиборан банк бошқарув раиси ўринбосарлари сифатида Саъдулла Хамидуллаевич Талипов ҳамда Шовкат Хикматиллаевич Ташмухамедов тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, ХАТБ \"Туркистон\" Кузатув кенгашининг 2022 йил 1 апрелдаги қарорига кўра, банк бошқаруви раиси лавозимида ишлаб келган Аваз Мухутдинов ўз аризасига кўра лавозимидан озод этилганди.

Теглар:

#ўринбосар#туркистонбанк

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган