Сурхондарёда Агробанк кўмагида йирик гилам ишлаб чиқариш фабрикаси ишга тушди

20.06.2022 05:27

1 606

Лойиҳанинг жами қиймати 19,5 млн Евро бўлиб, шундан 15,5 млн Евролик қисми Агробанк томонидан молиялаштирилган. Ўтган ҳафта айнан Агробанк томонидан вилоятга уюштирилган пресс-тур давомида мазкур йирик лойиҳани бевосита жойида кўриш имконияти яратилди.

Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳрида "TERMEZ NATIONAL CARPETS" МЧЖ ташаббусида янги — йилига 4,5 млн кв.м. ўлчамдаги гиламлар ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган лойиҳа ишга туширилди.

Лойиҳанинг жами қиймати 19,5 млн Евро бўлиб, шундан 15,5 млн Евролик қисми Агробанк томонидан молиялаштирилган. Ўтган ҳафта айнан Агробанк томонидан вилоятга уюштирилган пресс-тур давомида мазкур йирик лойиҳани бевосита жойида кўриш имконияти яратилди.

Фабрикага Европанинг энг илғор ва замонавий гилам ишлаб чиқариш станоклари ўрнатилган. Шу сабабли, маҳсулот сифати юқори. Бу эса, ўз навбатида, корхонанинг гилам маҳсулотлари нафақат ички бозорда, балки қўшни давлатларда ҳам харидоргир бўлиши кутилмоқда.

Бугунги кунда тайёр маҳсулотнинг 45 фоизи қўшни давлатлар — Афғонистон, Тожикистон ва Қирғизистонга экспорт қилинмоқда. Вилоятнинг географик жойлашуви масофа ва маҳсулот логистикасига ҳам қулайлик яратган.

Корхона бош технологи Камол Алимовнинг айтишича, бугунги кунда корхонада 250 дан ортиқ одам меҳнат қилмоқда. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, йиллик маҳсулот сотуви 34,1 млн Евро, соф фойда миқдори эса 5,6 млн Евродан ортиқ бўлиши кутилмоқда.

Пресс-тур давомида лойиҳанинг ишга тушиш жараёнида Агробанкнинг ўрни катта эканлиги таъкидланди. Хусусан, банк ходимлари мазкур лойиҳа йўлга қўйилишининг барча босқичларида фаол иштирок этганлиги алоҳида қайд этилди.

Журналист ва блогерларга лойиҳанинг бошқа эътиборга молик жиҳсатлари, ишлаб чиқариш жараёни, хусусан хом-ашёдан тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришгача бўлган босқичлар батафсил тушунтирилди.

Теглар:

#агробанк

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган