Субсидияга уй олиб беришни ваъда қилган банк кассири қўлга тушди

11.04.2022 05:29

1 155

Хоразм вилояти Хонқа туманида фуқароларга янги қурилаётган...

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент

Хоразм вилояти Хонқа туманида фуқароларга янги қурилаётган уйлардан субсидия асосида олиб беришни ваъда қилган банк кассири қўлга тушди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.

Департаментнинг Хонқа туман бўлими ДХХнинг Хонқа туман бўлими билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда "Қишлоққурилишбанк" АТБ Хонқа филиалининг катта кассир-назоратчиси Э.К. фуқаролар С. ва Н.га Урганч шаҳарда янги қурилаётган кўп қаватли уйлардан 2 тасини танишлари ёрдамида субсидия асосида 20 йиллик ипотека кредити орқали олиб беришни ваъда қилиб, олдиндан келишилган 30 млн сўмни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.




Теглар:

#прокуратура#туман#субсидия#хоразм#хонқа

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган