Қишлоқ қурилиш банкнинг айрим филиалларида иш вақти синов тариқасида 08:00 дан бошланмоқда

01.04.2022 11:40

1 596

Қишлоқ қурилиш банк мижозларга янада қулайлик яратиш...

Фото: Қишлоқ қурилиш банк

Қишлоқ қурилиш банк мижозларга янада қулайлик яратиш мақсадида айрим филиалларида мослашувчан иш вақти режимини жорий қилди. Бу ҳақда банк расмий Телеграм каналида хабар берилди.

Мослашувчан иш режимида банк ходимлари жисмоний шахсларга соат 08:00 дан 18:00 гача узлуксиз, яъни тушлик танаффусларисиз хизмат кўрсатади. Узлуксиз режимда универсал менежерлар ва чакана касса ходимлари фаолият олиб боради.

Ҳозирда мослашувчан иш вақти режими Галаосиё, Жарқўрғон, Оҳангарон Хива, Хонқа филиаллари, Андижон, Жиззах, Наманган, Самарқанд, Фарғона ва Тошкент вилояти ва Қорақалпоғистон минтақавий филиалларида 1 апрелдан бошлаб жорий этилди.



Теглар:

#қурилиш#қишлоққурилишбанк

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган