Туронбанкнинг “Маҳалла банкирлари” Навоийда иш бошлади

12.01.2025 09:29

139

Давлат раҳбари ташаббуси билан жорий этилган лойиҳа доирасида Туронбанк томонидан Навоий вилояти Навбаҳор маҳалласида “Маҳалла банкири” ишга тушди. Мазкур бўлинмаларни банкка бириктирилган барча маҳаллаларда босқичма-босқич ишга тушириш кўзда тутилган.

Фото: Туронбанк

Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан жорий этилган лойиҳа доирасида Туронбанк томонидан Навоий вилояти Навбаҳор маҳалласида “Маҳалла банкири” ишга тушди.

Фото: Туронбанк

Бу ташаббус аҳолининг ижтимоий ва иқтисодий эҳтиёжларини жойида ҳал қилиш, ҳар бир фуқаро билан яқиндан ишлаш ва маҳалланинг ривожланиш салоҳиятини кучайтиришда муҳим қадам бўлди.

Фото: Туронбанк

“Маҳалла банкири” маҳалла аҳолиси учун турли молиявий хизматлар, кредитлар ва инвестиция имкониятлари ҳақида маслаҳатлар бериб, факторинг, депозит каби манфаатли банк хизматлари ҳақида тушунчалар бериб, аҳолининг молиявий аҳволини яхшилашга ва тадбиркорликни ривожлантиришга ёрдам беради.

Банк Матбуот хизмати

Теглар:

#Маҳалла_банкири#туронбанк

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган