"Hamkorbank" АТБга янги Бошқарув раиси ўринбосари тайинланди

09.09.2021 13:38

2 250

Банк Кузатув кенгашининг тегишли қарорига асосан Саиджон Шамсиддинов чет эл капитали иштирокидаги "Hamkorbank" акциядорлик тижорат банки бошқаруви раиси ўринбосари лавозимига тайинланган.

С.Шамсиддинов. Фото: Hamkorbank

Банк Кузатув кенгашининг тегишли қарорига асосан Саиджон Шамсиддинов чет эл капитали иштирокидаги "Hamkorbank" акциядорлик тижорат банки бошқаруви раиси ўринбосари лавозимига тайинланган.

Саиджон Шамсиддинович Шамсиддинов 1986 йил Бухоро вилояти Вобкент туманида туғилган. Маълумоти - олий, 2005 йил Тошкент молия институтини "Банк иши" йўналиши бўйича тамомлаган. Меҳнат фаолиятини 2005 йил "Hamkorbank" АТБ тизимида бошлаган.

Бошқарув раиси ўринбосари лавозимига тайинлангунга қадар С.Шамсиддинов банкнинг Кредитлаш ва андеррайтинг департаменти директори лавозимида ишлаб келаётган эди.

Теглар:

#шамсиддинов#hamkorbank#акциядорлик#тижорат#тайинлов

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган